19:59 / 11.12.2015
4441

Reuters: Туркия Сурияга ИШИД томонидан ўғирланган санъат буюмларини қайтаришни истамаяпти

Анқара ўз чегарасидан контрабанда йўли билан Суриядан олиб чиқиб кетилаётган ва ушлаб қолинган санъат буюмларини Дамашққа қайтаришни истамаяпти. Бу ҳақда Суриядаги антиқа буюмлар ва музейлар бош директорати раҳбари Мамун Абдулкарим маълум қилган.

"Туркия ҳукумати қўлга туширилган буюмларни рўйхатдан ўтказишни истамаяпти. Улар ҳақида ҳеч қандай маълумот, ҳеч қандай фотосуратлар тақдим этмаяпти”, - деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради Reuters. Унинг таъкидлашича, турк ҳокимияти барчасини қонуний тарзда амалга ошираётгани ҳақида айтган.

Абдулкаримнинг фикрига кўра, Туркия чегарачилари ИШИД террорчилари томонидан Суриядаги музей ва археологик қазишмалардан ўғирланган икки мингга яқин буюмни ушлаб қолган.

Top