14:40 / 11.12.2015
2668

UZINFOCOM маркази уч тилдаги “Ўзбекистон Конституцияси” мобиль иловасини ишга туширди

UZINFOCOM маркази томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бағишланган мобиль иловани тақдим этди.

Иловада зарур моддаларни излаш учун қулайлик яратиш мақсадида бўлимлар ва боблар бўйича мундарижа мавжуд.

Мазкур иловани Android операцион тизими асосида ишловчи смартфонларга эга бўлганлар Google Play’дан кўчириб олишлари мумкин.

Бундан аввалроқ эса UZINFOCOM маркази Ўзбекистон Конституцияси ҳақидаги Constitution.uz сайти ва 6та мобиль иловани ишга туширган эди.

Top