15:49 / 11.12.2015
5103

Яқин йилларда Россия банк карталари истеъмолдан чиқарилиши мумкин

2015 йил якунларига кўра Россиянинг кибержиноятчилик ортидан кўрган йўқотишлари 1 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Сбербанк бошқаруви раиси ўринбосари Лев Хасис баёнот берди.
Унинг сўзларига қараганда, яқин 5-7 йилда замонавий тушунчамиздаги банк карталари йўқ бўлади – тўловлар учун мобил ускуналарнинг ўзини ишлатиш кифоя қилади.
Скандинавия давлатларида аллақачон анъанавий қоғоз пулларни ишлатишни бекор қилиш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Пулларнинг жисмонан йўқ бўлиши билан банкоматлар ҳам йўқ бўлади.
Ўзгаришлар бирданига ҳамма жойда содир бўлмайди, албатта. Яқин беш йил ичида нақд пул сақланиб туради.

Гап биткоинлар ҳақида эмас, айнан миллий валюталар ҳақида кетмоқда.
“Давлатлар асосий криптовалюта бўлмиш биткоинлардан фойдаланишни ман қилади”, - фикр билдирди “Касперский лабораторияси” директори Евгений Касперский.

Шунга қарамай, биткоинлар ва нақд пул жиноятчилар орасида машҳурликка эришади. Масалан, компьютер тизимларини эгаллаш ва ёки сотиб олиш учун биткоинлар ишлатилади. Россияда биткоин ман қилинган, аммо технологиянинг ўзидан бутунлай воз кечилмаган. Молиявий институтлар бугун ўзларида ўша криптовалютанинг яратилишида қўлланган технологияларни жорий этмоқда.

Top