09:51 / 12.12.2015
6168

Фидель Кастро: Россия ва Хитой АҚШга қараганда халқаро муаммоларни яхши ҳал қилади

Россия ва Хитой АҚШга қараганда дунёни яхши билади. Бу фикрни Куба инқилобининг тарихий етакчиси Фидель Кастро билдириб ўтган.

"Хитой Халқ Республикаси ва Россия Қўшма Штатларга кўра дунёдаги муаммоларни яхши тушунади. Чунки улар фашизм деб номланган иллатни бошдан кечирган”, - деб ёзади Кастро мақолада.

Унинг бу фикрига Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳам қўшилган.
2006 йилда ўз лавозимидан кетган Кубанинг собиқ етакчиси Венесуэланинг ягона социал партиясига юксак баҳо берган. "Бугун мамлакатнинг асосий тармоғини миллионлаб болалар ва ёшлар ташкил этади. Шу билан бирга, халқнинг саломатлиги устида қайғураётган соғлиқни сақлаш тизими ходимларини ҳам алоҳида эътироф этиш зарур”, - деди муаллиф мақоласида.

Top