14:17 / 12.12.2015
3324

Парижда ўтказилган БМТнинг Иқлимий конференциясида якуний ҳужжат қабул қилинди

Париж шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси ташкилотчилари иштирокчи мамлакатлар (190 давлат вакиллари) 2 ҳафталик муҳокамалардан кейин кўтарилган масалалар бўйича бир тўхтамга келишган ва якуний ҳужжатни имзолашган. Бу ҳақда Франция ҳукуматидаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Ҳозирча якуний ҳужжатга оид маълумотлар берилмаган.

"Бизда лойиҳанинг маъқуллангани ҳақида маълумот бор. Ҳозирда ҳужжат матни жаҳон тилларига ўгирилмоқда", дейилган хабарда.

Якуний сессия 12 декабрь кунининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади ва унда якуний ҳужжат эълон қилинади.

Қайд этилишича, дунёнинг асосий 6 тилига ўгирилган ҳужжат матни Тошкент вақти билан соат 15:30да тақдим қилинади.

Париж анжуманидан мақсад, дунё миқёсида тарихда биринчи бор "иссиқхона газлари"ни чиқаришни камайтиришни мажбурий қилиб белгилаш борасида келишувга эришишдан иборат эди.

Top