20:25 / 12.12.2015
7791

Хитойда баҳайбат саламандрани аниқлашди

Унинг узунлиги 1,4 метр бўлиб, оғирлиги 51,7 килограммни ташкил этади. Йўқолиб кетиш арафасида турган ушбу жонзотнинг ёшини икки юзда деб белгилашган.

Амфибияни тадқиқот ўтказиш мақсадида олимларга топширишган. Хитойда ушбу жонивор қонун муҳофазасида туради. Сўнгги 30 йил ичида браконьерлик туфайли уларнинг сони кескин камайиб кетди.

Хитойнинг баҳайбат саламандри (Andrias davidianus) 170 миллион йилдан бери Ер сайёрасида яшаб келади. У йирик балиқ ва қисқачбақасимонлар билан озиқланади.

Top