20:07 / 13.12.2015
4866

"Барселона" клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида "Гуанчжоу Эвергранд" билан ўйнайди

"Барселона" клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Японияга йўл олди.

Жамоа бу турнир ярим финалида "Гуанчжоу Эвергранд"га қарши майдонга тушади.
Каталонияликлар бош мураббийи Луис Энрике 23 футболчи билан сафарга чиққан. Жамоага ёшлар жамоаси таркибидан Серхи Сампер ва Херард Гумбау жалб қилинган.

Япония сафарига йўл олганлар орасида Арда Туран ва Алейш Видал ҳам бор. Бу футболчилар ёзда сотиб олинган эди, аммо ФИФА томонидан қўйилган тақиқ туфайли қишки трансфер мавсумига қадар майдонга туша олмай келмоқда.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ярим финал иштирокчилари маълум бўлган.

Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби "Америка"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалда "Барселона"га қарши тўп сурадиган бўлди. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида "Ривер Плейт" клуби "Санфренче Хиросима" билан ўйнайди. Японияликлар биринчи ўйинда Конго вакили "Мазембе"ни 3:0 ҳисобида енгишди.

Ярим финал баҳслари 16 ва 17 декабрь кунларига белгиланган.

Дастлаб, 16 декабрь куни "Санфреччи Хиросима" ва "Ривер Плейт" учрашуви ўтказилади.
17 декабрь куни "Барселона" ва "Гуанчжоу" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Top