21:04 / 13.12.2015
5403

Google раҳбари мусулмонларни қўллаб-қувватлаб, уларни террорчилар қаршисида қўрқмасликка чақирди

Google бош директори Сундар Пичай илк бор Medium блогплатформасида чиқиш қилиб, унда ИШИД хавфи туфайли мусулмонларга нисбатан билдирилаётган танқидларга қарши чиқди.

У АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг мусулмонларни АҚШ ҳудудига қўймаслик тўғрисидаги фикрига нисбатан шундай деб жавоб берган:
“Америка кўпчилигимизга у ерга боргунимизга қадар бизда мавжуд бўлмаган имкониятни берди. Гап фақат имкониятда эмас.

Ошкоралик, бағрикенглик ва янги америкаликларни қабул қила билиш, мамлакатнинг кучли ва унинг хусусиятларини очиб берувчи томонидир. Бу ерда ҳеч қандай тасодиф бир ҳолат йўқ — Америка муҳожирлар мамлакати эди, охир-оқибат, шундай бўлиб қолади”, — деди у.
“Қўрқувнинг ўзимизнинг қадр-қимматимиз устидан ғолиб чиқишига йўл қўймайлик. Биз мусулмонларни АҚШ ва дунёнинг исталган бурчагида қўллаб-қувватлашга мажбурмиз”, — деб қўшимча қилган Сундар Пичай.

Top