20:44 / 13.12.2015
8811

Россия Мудофаа вазирлиги YouTube’да Пентагондан ўзиб кетди

Россия Мудофаа вазирлиги канали YouTube порталида АҚШ Мудофаа вазирлигининг учта – DARPA TV, DoD ва DoD News каналлари бирга олинганидан кўпроқ оммабопликка эга бўлмоқда, деб хабар бермоқда Geektimes нашри.

Россия видеоси 7 млн гача намойиш йиғди. Охирги икки ой ичида “Доғистон” кемасидан юқори аниқликдаги қурол билан берилган зарбалар ва “Ростов-на-Дону” сув ости кемасидан сув остидан туриб қанотли ракеталарнинг гуруҳ тарзида учирилиши видеолари энг катта оммабопликка эга бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги чоп этган охирги ролик ҳам оммабоплашмоқда, у 20 соатда деярли ярим миллионга яқин намойиш йиққан.

13 декабрь ҳолатига кўра “Каспий денгизидан ИШИД объектларига қарши юқори аниқликдаги қурол билан ёппасига зарба бериш” (“Массированный удар высокоточным оружием по объектам ИГИЛ в Сирии из акватории Каспийского моря") ролиги энг оммабоп ролик бўлмоқда, у айни пайтга келиб 6,5 млн дан кўпроқ намойиш йиққан.

Маълум қилинишича, Пентагон Youtube’да бир нечта расмий аккаунтга эга. Унинг асосий канали 2007 йил 6 сентябрдан бери мавжуд, у шу кунгача 31 млн намойиш ва 17 минг обуначи йиғишга муваффақ бўлган. DARPA аккаунти 2009 йил 15 январда очилган, намойишлар 35 млнни, обуначилар 56 мингни ташкил қилади. Пентагоннинг расмий янгиликлар канали DoD News 2006 йил 12 октябрдан бери мавжуд, видеолар намойиши
миқдори 2,8 млнни, обуначилар 11 мингни ташкил қилади.

Пентагоннинг учта каналининг умумий обуначилари сони 85 минггачани, видеолар намойиши 69 млнгачани ташкил қилади, Россия Мудофаа вазирлигининг канали кечроқ, яъни 2011 йил 23 октябрда қайд қилинганига қарамасдан, 102 минг обуначи ва 70 млн дан кўпроқ намойишга эга.

Top