19:31 / 13.12.2015
18629

Суриялик блогер: Менинг Суриядаги ҳаётим

Мазкур мақолада Суриянинг Дамашқ шаҳрида истиқомат қилувчи блогер ва MTN Syria’да кенг полосали маҳсулот ва рақамли ОАВ менежери Маҳмуд ал-Муфтийнинг айни кунларда Сурияда бўлаётган воқеалардан таъсирланиб, ғазабланиб ва ҳиссиётлари жунбушга келган ҳолда билдирган фикрлари келтирилган.

“Суриялик Маҳмуд ал-Муфтий уруш кетаётган мамлакатда яшамоқда. Дунё бошида бўлгани сингари аҳмоқлашиб бормоқда.

Суриянинг Дамашқ шаҳрида ҳозиргача яшаб келаётган суриялик сифатида 12 ноябрь куни Байрут шаҳрида бўлган воқеа ҳақида, кейин эса 13 ноябрь куни муҳаббат шаҳри Париж тўғрисидаги унданда ёмонроқ хабарни эшитдим.

Ушбу хабарларни ўз севган инсонларидан ажралганлар учун, катта урушнинг Сурия ўйин майдонида кўпроқ ўйинчилар билан янада улканлашиши каби янги қўрқувлар қоришмаси, оғриқ, ачиниш ва тушукунлик кайфиятида қабул қилдим.

Қўрқувим Афғонистон ва Ироқда кўрганларим ва гувоҳ бўлганларимдан ташкил топган.

Мазкур ҳолатларнинг ҳар иккиси ҳам бизникига ўхшаш ва унда "Ал-Қоида" ҳам йўқ қилинмади, бу вазият урушга барҳам бериш билан ҳам якунланмади (улар ҳалигача уни якунлаганлари йўқ). Ҳар иккала ҳолатда ҳам нима йўқ қилинди? Ҳар иккала мамлакат.

Кейин эса ташқарида яхшироқ ҳаёт излаётган, ғарбликлар уларга инсон сифатида эмас, балки таҳдид сифатида қараётган, бироқ бор-йўғи янги ва яхшироқ ҳаёт, умид излаётган ҳамда янги зарбаларга дуч келаётган суриялик қочоқлар тўғрисида ўйладим.

Ўзимга келсак, мен бошқалар каби ичкарида умидсиз ва иложсизман.

СУРИЯЛИКЛАР ЯХШИ ОДАМЛАР. МЕНИНГ МАМЛАКАТИМ ДУНЁДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ МАМЛАКАТЛАРДАН БИРИ. УШБУ МАМЛАКАТ ВА УНИНГ АҲОЛИСИ ЯХШИСИГА ЛОЙИҚ.

Сурия билан боғлиқ саҳнани Самуэль Беккетнинг “Годони кутиш” асарига ўхшаш деб ўйладим.

Унинг барча қаҳрамонлари шу ерда.

Биз ҳаммамиз номаълум Годони кутяпмиз. Биз унинг кимлиги ёки вазиятни ўзгартириш учун нима қилишини билмаймиз, бироқ уни мана беш йилдирки, кутишда давом этяпмиз.

Чунки кутишдан ўзга чора йўқ.

У ўлимми? Ёки халоскор?

У ҳақиқатан ҳам келадими? Қачон?

У Афғонистон ва Ироқнинг Годосига ўхшашми? Агар шундай бўлса, биз уни ростан ҳам кутишни истаймизми?

Уруш бу – даҳшат. Қашшоқлик – даҳшат. Ҳозирги иқтисодий ва саломатлик вазиятида бу ердаги ҳаёт - даҳшат. Ноаниқликни кутиш – даҳшат.

Сурияликлар яхши одамлар. Менинг мамлакатим дунёдаги энг гўзал мамлакатлардан бири. Ушбу мамлакат ва унинг аҳолиси яхшисига лойиқ.

Ёшим ўттиз учда, оилалиман. Тўрт ёшли ўғлим ва икки ёшли қизим бор. Уларнинг ҳар иккиси ҳам уруш вақтида дунёга келди. Уларнинг ҳар иккови мен билан биргаликда нормал ҳаёт кечиришни бошлашимизни кутишмоқда. Улар қачон бундай бўлишини сўрашлари мумкин. Икки ёки уч маротаба бу ҳақида савол бергач, бу саволга ҳеч ким жавоб бера олмаслигини англашади.

Кўплаб одамлар каби менинг ҳам катта орзуларим бор. Мен доим кейинги Элон Маск бўлишни истардим. Google ёки Facebook’да ишлаш имкониятига эга бўлишни хоҳлар эдим. Силикон Водийсида ўзимнинг стартапимни барпо этиш истагида эдим.

Мен бунга ҳақлиман. Шундай эмасми? Йўқ. Паспортимда виза йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди, чунки паспортим “биринчи дунё” мамлакатларида қабул қилинмайди.

Нормал ҳаёт кутиш учун сарфланишга жуда қисқалик қилади. Кутаётган вақтимда мени даҳшатга соладиган энг қўрқинчли нарса ... БуУуУм.

Ёмон ният. Кейинги ҳаётда кўришгунча, агар у яна бўлса”.

Top