10:42 / 13.12.2015
3016

Суриялик қочқинлардан иборат иккинчи самолёт Монреалга етиб келди

Канада ҳарбий-ҳаво кучларининг бортида суриялик қочқинлардан иборат иккинчи самолёти Монреалга (Квебек вилотяи) келиб қўнди. Бу ҳақда CBC телеканали хабар қилмоқда.
Ҳарбий-транспорт самолёт бортида 161 киши бўлган. Аэропортда қочқинларни вилоят бош вазири Филипп Куяр ва Монреаль мэри Дени Кодер кутиб олди.
10 декабрь куни бортида 163 суриялик қочқин бўлган биринчи самолёт Торонто (Онтарио вилояти) аэропортига келиб қўнган эди. Уларни аэропортда Канада бош вазири Жастин Трюдонинг шахсан ўзи кутиб олган эди. "Улар самолётдан қочқинлар сифатида тушиб келишди. Аммо аэропорт терминалига Канадада муқим яшовчилар мақомида кириб келишди. Уларнинг қўлида Канада ижтимоий суғурта рақамлари, тиббий хизмат кўрсатиш карталари бор эди”, - деди у.

Top