17:27 / 14.12.2015
2822

2015 йили жаҳонда 128 журналист ҳалок бўлди

2015 йил давомида жаҳоннинг 31 мамлакатида жами 128 нафар журналист ҳалок бўлди. Бу маълумотлар Press Emblem Campaign компаниясининг 14 декабрь куни Женевада чоп этилган ҳисоботида акс этди.

Энг кўп қурбонлар Сурияда кузатилди – 11 киши; ундан кейинги ўринда Ироқ ва Мексика турибди – уларнинг ҳар бирида 10 нафардан журналист ўлдирилган. Франция, Ливия, Филиппинда 8, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Судан ва Яманда 7 нафардан, Покистон ва Сомалида 6, Гондурасда 5 нафардан журналист ўлдирилди. Украина ва Колумбияда 4 журналист ҳалок бўлди. 16-ўринда Гватемала (3), 17-ўринда Афғонистон ва АҚШ (2).

Тадқиқотда қайд қилинишича, журналистлар учун энг хавфли минтақа бўлиб Яқин Шарқ қолмоқда: у ерда 2015 йили жами 28 журналист ҳалок бўлган. Ундан кейинги ўринда Лотин Америкаси (31), Африка (18) ва Европа (13) турибди.

2006 йилдан буён дунё бўйлаб жами 1 177 нафар журналист ўлдирилди. Ўтган тўрт йил ичида кўрсаткичлар 134 нафарга етди. Охирги беш йил ичида Суриянинг ўзида 86 журналист зўравонлик қурбони бўлди. Ундан кейинги ўринларда Покистон (55), Ироқ ва Мексика (46) турибди.

Top