13:34 / 14.12.2015
11071

Эрдўған: Туркия Россия билан стратегик муносабатларни ривожлантиришни истайди

Туркия Россия билан ихтилофнинг давом этишини истамайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўған баёнот берди.

Туркманистонга кетаётганида Эрдўған самолёт ичида уни кузатиб бораётган журналистлар билан мулоқот қилди. Суҳбат чоғида у расмий Анқара ҳанузгача ўртадаги муаммолар унутилиб, илгаригидек стратегик муносабатларни ривожлантиришда давом этилишига ишонч билдирди.

“Туркияга келсак, биз ихтилоф тарафдорлари эмасмиз. Биз Россия билан стратегик муносабатларимизни илгаригидек руҳда давом эттирмоқчимиз. Биз уларни охирги 10-11 йил муваффақият билан ривожлантирдик, ва биз бу сиёсатни давом эттириш тарафдоримиз”, - унинг сўзларини келтиради Habertürk телеканали.

Top