10:04 / 14.12.2015
2260

Покистонда содир этилган теракт қурбонлари сони 25 нафарга етди

Покистоннинг Парачинар шаҳри бозорида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати қурбонлари сони 25 нафар, жароҳатланганлар 62 нафарга етди, дея хабар бермоқда Dawn нашри.

Теракт якшанба, 13 декабрь куни шаҳарга кириш жойидаги назорат пункти олдида, қишки кийимлар сотилаётган савдо расталари яқинида содир этилди. Гувоҳларнинг кўзларига кўра, мазкур қўпорувчилик ҳаракати икки киши томонидан содир этилган. Улар жиноят жойидан яширинишга уринган вақтида маҳаллий аҳоли томонидан қўлга олиниб, ҳукуматга топширилган.

Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 23, жароҳатланганлар 47 нафар, дея келтирилган эди.
Нашрнинг ёзишича, бомбаларни зарарсизлантириш бўйича гуруҳ раҳбари берган маълумотларга кўра, қурилмада 35-40 килограмм портловчи моддалар бўлган.
Портлаш учун жавобгарликни мазкур ҳудудда фаолият юритувчи иккита террористик гуруҳ ўз зиммасига олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари портлаш жойини қуршаб олишди, ҳудудда шифокорлар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Top