10:07 / 14.12.2015
9400

Россия президентининг хавфсизлик хизмат бошлиғи ўзгарди

Россия президенти Владимир Путиннинг хавфсизлик хизмати раҳбари Олег Климентьев ўз мансабини тарк этди. Бу ҳақда “Известия” нашри президент маъмуриятига таянган ҳолда маълумот бермоқда.

Айтилишича, Климентьев Федерал қўриқлаш хизмати раҳбари Евгений Муровнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган, аммо бу борада ҳали расмий буйруқ келиб тушмаган.

Президент хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини Дмитрий Кочнёв эгаллади. Унинг расмий таржимаи ҳоли Федерал қўриқлаш хизматининг расмий сайтида йўқ.

Top