14:20 / 14.12.2015
5724

Тошкент шаҳрида нон сотувчи корхоналарнинг ноқонуний пул айланмаси фош этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, СВОЖЖДЛҚК департаментининг шаҳар бўлими, ДСИ, молия бўлими ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан корхоналарнинг фаолияти ўрганилиб, жорий йилнинг октябрь ойида арзон нархларда нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ажратилган жами 1 387 тонна ун қандай мақсадларга сарфлангани танлов асосида текширилди.

Тадбир давомида “Фарсантехмах”, “Фар Вали инвест” хусусий корхоналари ва “Осиё водий кўрки” МЧЖга қарашли нон цехларининг мансабдор шахслари нақд пул айланмасига оид қонунчилик талабларига зид равишда савдо пулларини назорат касса машинасига кирим қилмагани аниқланди.
Шунингдек, шаҳарнинг Саноат кўчасида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор А. Юлчиевга тегишли савдо дўкони шохобчасида қисқа муддатли текширишда савдо тушуми НКМга кирим қилинмагани, сотувдаги маҳсулотларнинг ҳужжати йўқлиги маълум бўлди.

Мониторингда вилоят Давлат санитария-эпидемиология маркази мансабдор шахслари томонидан Fergana Progressive МЧЖ ва “Дон Барака Нон” МЧЖнинг қолипли нон ишлаб чиқариш цехи ташкил этилгани, уларда нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани ҳамда ушбу маҳсулотлардан намуна олингани тўғрисида сохта санитария текширув далолатномалари тузилган, шу тариқа бу корхоналарга амалда яроқсиз гигиена сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосаси расмийлаштириб берилгани маълум бўлди.
“Ҳуқуқ” нашрининг ёзишича, мазкур қонунбузарликларни бартараф қилиш чоралари кўрилган.

Top