22:16 / 15.12.2015
10151

Bloomberg: ИШИД нефть нархининг 100 долларгача кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин

Bloomberg агентлиги 2016 йил учун “қора турналар” – жорий ҳолат сақланиб қолганда юз бериши даргумон бўлган, бироқ баъзи вазиятлар сценарийси ривожланишида юз бериши эҳтимоли ошадиган ҳодисалар рўйхатини чоп этди. Бундай ҳодисалардан бири сифатида агентлик нефтнинг нархи 100 долларгача кўтарилиши мумкинлигини айтмоқда.

Бундай вазият ИШИДнинг Яқин Шарқдаги нефть саноатининг муҳим объектларига ҳужум қилиши ва ОПЕК давлатларида, мисол учун, Венесуэла ва Жазоирда сиёсий тизимларнинг издан чиқиши оқибатида юз бериши мумкин. Инфратузилмаларнинг йўқ қилиниши ОПЕК давлатларига аввалги нефть олиш ҳажмини сақлаб қолишга имкон бермайди ва бунинг натижасида бозорда нефть тақчиллиги юзага келади ва энергия ташувчилар нархи кескин ошиб кетади.

Бундан ташқари, бундай ҳодиса муқобил энергия, жумладан ядро ва “яшил” энергетикага инвестициялар киритилишининг кўпайишига олиб келади.

Top