16:05 / 15.12.2015
1998

Facebook фойдаланувчи дўстининг изоҳ ёзаётгани ҳақида маълум қилувчи функцияни синовдан ўтказмоқда

Facebook ижтимоий тармоғи изоҳларни реал вақтда кузатиб бориш функциясини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда тармоқнинг бир нечта фойдаланувчилари маълум қилишган. Улар iOS’даги Facebook иловасида янгиликлар лентасини кўриш вақтида “дўстинг изоҳ ёзмоқда” ёзуви пайдо бўлган.

Шундан сўнг, Facebook вакиллари бу янги имкониятни синовдан ўтказаётганликларини маълум қилишган. Ушбу ҳолатда изоҳлар киритиладиган жой остида яна бир катакча бўлади ва фойдаланувчи дўстининг изоҳ киритаётгани ҳақида маълум қилиб туради. Компания вакилларининг фикрича, бу фойдаланувчиларга мулоқотни янада қулайроқ олиб бориш имконини беради. 

Top