17:52 / 15.12.2015
11799

Форс кўрфази давлатлари ғазнани тўлдириш йўлини топдилар

Нефть нархининг тушиб кетиши ва Ямандаги уруш туфайли Форс кўрфази давлатлари биринчи марта оддий фуқароларга таъсир ўтказувчи солиқларни жорий этишга мажбур бўлмоқда.

Кўрфаз давлатлари ҳамкорлиги кенгаши (GCC, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қувайт, Қатар, БАА, Уммон) қўшимча қиймат солиғини жорий қилишга қарор қилди. Бу ҳақда БАА молия вазири ўринбосари Юнус Ҳожи ал-Хурий GCC иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик бўйича қўмитаси йиғилиши якунларига кўра расман баёнот берди.

Бундай ўзгаришнинг сабаби нефть монархияларининг пулдан қийнала бошлаганидадир. Нефть нархидан ташқари, бунга Яманда давом этаётган ҳарбий операция ҳам таъсир ўтказмоқда. Ироқ ва Суриядаги вазият туфайли у ҳақда ҳозир жаҳон матбуоти камроқ ёзмоқда, лекин Яманда ҳам ҳар куни қон тўкилишда давом этмоқда.

Top