08:32 / 15.12.2015
4249

Гари Линекер: Агар "Лестер" АПЛда ғолиб бўлса, мен MOTD`нинг янги мавсумида ички кийимда чиқаман

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни вақтда футбол эксперти сифатида фаолият кўрсатаётган Гари Линекер "Лестер" жамоасининг Англия премьер-лигасида чемпион бўлиши имкониятларига ишончсизлик билан қарашда давом этмоқда.

"Ҳа! Агар "Лестер" Англия чемпиони бўлса, мен MOTD (Match of the day - ВВС теледастури - таҳририят изоҳи) кўрсатувиянинг кейинги мавсумидаги илк сонида (2016 йилнинг кузида - таҳририят изоҳи) ички кийимда чиқаман", дея ёзади Линекер.

Қайд этиш керакки, "Лестер" 14 декабрь куни "Челси"ни мағлуб этиб, очколари сонини 35тага етказган ҳолда турнир жадвалининг биринчи ўринига чиқиб олди. Жамоа иккинчи ўриндаги "Арсенал"ни 2 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда. Клаудио Раньери шогирдлари мавсумда атиги бир марта мағлуб бўлишди - "Арсенал"дан 2:5 ҳисобида.

Top