20:23 / 15.12.2015
2912

Kia нинг ўзини ўзи бошқарувчи автомобилларига умумий йўлларда ҳаракатланишга рухсат берилди

Kia компанияси Невада шаҳри ҳукуматидан автомат тизимда ҳаракатланадиган машиналарининг умумий йўлларда ҳаракатланиши учун рухсат олди. Soul EV базасида қурилган ушбу машина Битти шаҳрида синовдан ўтди.

2018 йилда Kia Hyundai компанияси билан ҳамкорликда қиймати икки миллиард доллар деб баҳоланган Advanced Driver Assistance System (ADAS) янги технологияси устида иш олиб боради. Унинг тизим қурилмалари ўз ичига ноқулай об-ҳаво шароитида йўллардаги объектлар ва тўсиқларни аниқлайдиган сенсор жамланмасини олади.

Жанубий Кореянинг ушбу маркаси 2020 йилдагина ярим автомат бошқарувига эга бўлади. У фақатгина 2030 йилга келибгина тўлиқ автоматлаштирилган машиналар ишлабчиқаришга ўтади.

Top