18:29 / 15.12.2015
6464

Ўзбек санъаткорлари Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида бўлиб, кексаларга совғалар улашди

Болалар “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Жамоатчилик Кенгаши, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ором“ ашула ва рақс дастаси ҳамкорлигида, “Кексаларга меҳр қўлларини узатайлик” шиори остидаги Хайрия тадбирининг мантиқий давоми сифатида бир гуруҳ санъаткорлар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шуҳрат Воҳидов, Абдурашид Йўлдошев, Юлдуз Турдиева, “Ниҳол”  ва “Эътироф” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев, Уруш ва меҳнат фахрийлари пансионатида бўлиб, кексаларга ҳадялар улашдилар.

IMG_1483

IMG_1404

IMG_1417

Кексалиги, бетоблиги туфайли пансионат залига туша олмаган қарияларга санъаткорларнинг ўзлари палаталарига чиқиб, ҳадяларни топширдилар.

IMG_1510

Улар билан суҳбатда бўлиб, маънавий қўллаб-қувватладилар.

IMG_1477

IMG_1468

IMG_1489

Санъаткорларнинг самимий ташрифларидан кексаларнинг қувончлари чексиз бўлди. Улар доимо юртимиз тинч ва фаровон бўлишини тилаб, мамлакатимизда кексаларга кўрсатилаётган меҳр-оқибат, эътибор ва ғамхўрлик учун, Президентимизга миннатдорчилик билдиришди.

IMG_1514

IMG_1541

IMG_1452

Кексаларимизнинг меҳнатлари, уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва эъзозлаш, савобли хайрия ишлари, ёшларимизга ибрат бўлиб, уларни ҳам, ҳамиша ёши улуғларни иззат ва ҳурмат қилишга, ҳар доим маънавий ва моддий кўмакка муҳтожларга ёрдам қилишга ундаши табиий. Бугунги кунда, барча соҳаларда эришилаётган муваффақиятлар замирида, кексаларимизнинг, уруш ва меҳнат фахрийларининг улкан меҳнатлари борлиги, сир эмас.

IMG_1526

Фаровон ҳаётимизга ўз ҳиссаларини қўшган ёши улуғ инсонларга меҳр-оқибат, ҳурмат, эъзоз кўрсатиш, бизнинг фарзандлик, шогирдлик, асосийси инсонийлик бурчимиздир.  Кексалари эъзозланган юртда, албатта файз-барака, фаровонлик бўлади. Кексаларимизга эҳтиром ва уларни ардоқлаш эса, халқимизнинг миллий анъанасидир.

Манба: Fattohhon.com
Top