00:02 / 15.12.2015
3691

Қирғизистондаги қор кўчиши натижасида россиялик топ-менежер ҳалок бўлди

Қирғизистондаги Ак-Суу қишлоғида қор кўчиши натижасида Россиянинг “Нур Телеком” компаниясининг топ-менежери ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости”. Бу ҳақда Қирғизистон ФВВ вазири Кубатбек Боронов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, кўчки тўрт нафар чанғичини босиб қолган. Улардан уч нафари мустақил равишда қор тагидан чиқиб олган.

“Спортчилар тегишли хизматларга хабар бермай тоққа йўл олган ва кўчкига рўбару бўлишган”, — деди у.

Top