10:02 / 15.12.2015
5102

Трамп америкаликларга шифокор берган маълумотномани кўрсатди

АҚШ президентлигига номзодини илгари сураётган Дональд Трамп душанба, 14 декабрь куни шифокор ҳузурида бўлди. Текширувлар 69 ёшли бизнесменнинг соғлом эканлигини кўрсатди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

“Агар Трамп сайловларда ғолиб бўлса, у бу лавозимни эгаллаганлар ичидаги энг соғломи бўлади”, — деди бизнесменга маълумотнома ёзиб берган шифокор Гарольд Борнстейн. Маълум бўлишича, охирги 39 йил ичида миллиардерда ҳеч қандай жиддий касаллик кузатилмаган, деб ёзади ABC News.

Шифокорнинг қайд этишича, Трамп ҳеч қачон ичмаган ҳам, чекмаган ҳам.
Маълумот учун, АҚШда президентликка ўз номзодини сураётган шахс саломатлиги ҳақидаги маълумотномани омма эътиборига ҳавола этиши керак бўлади.

Top