22:11 / 15.12.2015
3613

Хитойдаги ресторанларидан бири ўз мижозларидан тоза ҳаво учун қўшимча ҳақ ола бошлади

Хитойнинг шарқида жойлашган Чжанцзяган шаҳридаги ресторанлардан бири ўз мижозларидан ҳавони тозалаб берувчи янги фильтрланган тизим учун кичик миқдорда қўшимча ҳақ олиб қолишни бошлади. Унинг миқдори бир юанни ташкил этади.

Амалдорлар мижозларнинг ноқонуний қўшимча ҳақ тўғрисидаги шикоятларини инобатга олиб йиғилиш ўтказишди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари тоза ҳаво маҳсулот сингари сотилмаслигини ва сотиб олинмаслигини эътироф этиб, қўшимча ҳақларни бекор қилди.

Ушбу мавзуни ижтимоий тармоқларга кўтариб чиққанлар икки гуруҳга бўлинишди. Кимдир қўшимча ҳақнинг кераги йўқ деса, бошқа биров тоза ҳаводан нафас олиш учун арзимаган пулни тўлашга тайёр эканлигини билдирди.

Top