08:49 / 16.12.2015
4168

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритиши мумкин

АҚШ агар Эроннинг ядровий соҳадаги ҳаракатлари унга хавф солувчи бўлиб кўринса, Эронга қарши янги санкциялар киритиши мумкин, деб айтди Оқ уй вакили Жон Эрнест. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Шак-шубҳасиз, агар бизнинг миллий хавфсизлик соҳасидаги вакилларимиз янги санкциялар бу фаолликка қарши туришда фойдали бўлади деб ҳисобласалар, биз қўшимча чоралар кўрилишини истисно қилмаймиз,” деб айтди Эрнест.

Эрнест Эроннинг узоқ масофага мўлжалланган ракетаси учирилишига алоқаси бўлган Эроннинг бир қатор вакиллари АҚШ санкциялари остига тушганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Top