22:11 / 16.12.2015
2698

Charlie Hebdo фожиаси қурбонларининг оилаларига 4,4 млн доллар хайрия қилинди

2015 йилнинг январь ойида террорчилар ҳужумига учраган Charlie Hebdo газетаси таҳририяти учун 1 ой ичида 4,4 млн доллар миқдоридаги хайрия маблағи йиғилди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, бу маблағлар йиғилишида дунёнинг 84 мамлакати аҳолиси вакиллари ўз ҳиссаларини қўшишган.

Таҳририят бу маблағларни қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига бериш қарорига келган.

Франция ҳукумати бу маблағларни тақсимлаш учун махсус қўмита ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Charlie Hebdo сатира газетаси биносига 7 январь куни 2 нафар ИШИД жангариси бостириб кириб, ўт очиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.

Top