10:27 / 16.12.2015
3703

Euronews Ўзбекистоннинг буддавий меросига бағишланган дастурни намойиш этди

Euronews телеканали “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан ҳамкорликнинг давоми ўлароқ 15 декабрь куни Uzbekistan life дастурининг “Термизнинг буддавий мероси” номли якуний, 3-сонини намойиш этди.

Ушбу кўрсатувда Термиз яқинидаги Фаёзтепа археологик манзилгоҳининг милод бошларига доир буддавий маданияти қолдиқлари намойиш этилди. Археолог, тасвирий санъат маркази раҳбари Баҳодир Турғунов қарийб 2 минг йил муқаддам қурилган ушбу комплекс ҳақида атрофлича маълумот берди.

Репортаж трансляцияси 20 декабрга қадар давом этади. Шунингдек, уни телеканал сайти – Euronews.com орқали кўриш имконияти мавжуд.

Top