19:06 / 16.12.2015
4245

Македония ўз номини ўзгартириш бўйича Греция билан музокара олиб боришга тайёр

Македония бош вазири Никола Груевский мамлакат номини ўзгартириш бўйича Греция билан музокаралар олиб боришга тайёр эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда The Guardian.

“Биз буни муҳокама қилиш, улар билан мулоқотни бошлаш ҳамда ечим топишга тайёрмиз”, - деди у.

Режага кўра, мазкур масала Македония Ташқи ишлар вазири Никола Поповскийнинг 17 декабрь куни Афинага қиладиган ташрифи доирасида муҳокама қилинади.

Македония Грецияда худди шу номдаги ҳудуд мавжудлиги сабабли Афина томонидан ушбу давлатнинг НАТО ҳамда Европа Кенгашига аъзо бўлишига тақиқ қўйиб келинмоқда. Мазкур масалага ечим топилиши 24 йилдан буён давом этиб келаётган баҳсларга нуқта қўяди.

Бундан аввалроқ эса Македония номланиши билан боғлиқ муаммо ҳал этилиши билан НАТОга аъзо бўлиши маълум қилинган эди.

Top