15:10 / 16.12.2015
2524

Медведев: интернет давлат бошқарувига муҳтож, лекин у эркинлик руҳини сақлаб қолиши лозим

Хитойнинг Учжэнь шаҳрига ташриф чоғида Россия бош вазири Дмитрий Медведев интернет масалалари бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

Ўз чиқишида РФ ҳукумати раҳбари интернет учун қоидалар ишлаб чиқиш ҳамда эркинлик руҳини сақлаб қолиш ўртасида олтин ўрталиқни топиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

“Бугун рақамли инқилоб таъсири остида ўзгармаган ҳаётнинг бирор соҳасини эсга олиш қийин, - деди у. – Айнан электрон сервислар тараққиёт ғилдирагини айлантирмоқда.

Шу билан боғлиқ равишда, менинг фикримча, ҳукуматлар интернетнинг эркинлик руҳини ундаги мукаммал феъл-атвор қоидалари билан уйғунлаштириш йўлларини қидиришлари зарур”.

“Интернет келажакда очиқ, глобал ва тақсимотли ресурс бўлиб қолиши лозимлигини яхши тушунамиз.

Шу билан бирга, давлат назорати, тармоқни бошқариш унсурлари зарур, ва улар айрим мамлакатларда жорий этила бошлади.

Бундай назорат ахборотга эркин эга бўлиш ҳуқуқи ҳамда фуқароларнинг хавфсизлиги ва фундаментал ҳуқуқларини таъминлайдиган қонуний талаблар ўртасидаги балансни сақлаши талаб қилинади”, - қўшимча қилди Медведев

Top