18:12 / 16.12.2015
10234

Пўлат Саидқосимов театрдан қандай кетганини айтиб берди

Таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида аслида театрдан кетмаганини ва бир умр унда қолишини чиройли сўзларда ифодалаб берди.

“Нега кетдим? Мен театрдан кетганим йўқ...”, - деди устоз санъаткор, сўнг ҳикоясини давом эттирди:
“2005 йилда бошимга бироз ташвиш тушди. Шундан кейин театрга келсам, эълонлар тахтасига “Пўлат Саидқосимов билан шартнома бекор қилинди”, деб ёзиб қўйишибди. Демак, ҳаммаси тушунарли, дедим. Атрофга қарасам, ҳеч ким йўқ. Секин чиқиб кетдиму қайтиб бормадим”.

Шу билан бирга, актёр аслида ҳеч қачон театрдан бўшамаслигига, ҳар доим керак бўлишига амин.

“Менимча, театрда артист бўшатилмайди, - таъкидлади у. – У умрининг охиригача ҳам роль ўйнаши мумкин. Ёшлик ҳам, мункиллаган чол ҳам саҳнага доим керак-ку! Қолаверса, одам ёши улғаявергани сари ижоди ҳам ўсади, улғаяди”.

Top