16:32 / 16.12.2015
3016

Қирғизистондаги ҳар ўнинчи бола ота-онасиз вояга етмоқда

Қирғизистонда ҳар ўнинчи бола (9,9 фоиз) ота-онасиз вояга етмоқда.

Ота-оналарнинг аксарияти эса ҳаёт.

Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, мамлакатда ўтказилган тадқиқотлар мобайнида 17 ёшгача бўлган 77,1 фоиз болалар ҳар икки ота-онаси билан яшаётгани аниқланган. 11,2 фоиз болаларнинг эса бир ёки ҳар икки ота-онаси хорижда.

Бунда уларнинг ярмидан кўпида отаси ҳам, онаси ҳам асосий вақтини чет элда ўтказади.

Бу бўйича маълумотлар 2014 йилда Қирғизистоннинг барча ҳудудларида олиб борилган изланишлар якуни бўйича тақдим этилди.

Анкета сўровларида 5 ёшгача бўлган 4,5 минг бола иштирок этган.

Хабарда келтирилишича, Қирғизистонда оз миқдор асосида умумий хулосани чиқаришга қаратилган бу каби кластер тадқиқотлари 5-10 йилда бир маротаба ўтказилади.

Top