10:34 / 16.12.2015
4756

Сурия бўйича мураккаб масалаларда Россия ва АҚШ позициялари яқинлашмоқда

Москва ва Вашингтон ўртасида Сурия бўйича мураккаб масалаларда яқинлашиш кузатилмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Жон Керрининг баёнотига асосланган ҳолда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“Ҳақиқатдан ҳам, биз бир қанча соҳаларда тил топишиб, террористик гуруҳларнинг мураккаб таснифлари тўғрисида мулоқот олиб бордик.

Бироқ ҳозирча икки томонлама музокараларда нималарга келишганимиз тўғрисида айта олмайман. Чунки барча гуруҳлар (Сурияга кўмак борасида) мазкур музокараларда иштирок этишлари ва ўз аҳамиятига эга қарор ва натижаларга ўз ҳиссасини қўшишлари лозим.

Бироқ биз барча мураккабликларни қандай ҳал этишимиз борасидаги позицияларда яқинлашувга эришдик. ИШИД ва “Ан-Нусра”, сўзсиз, мазкур жараён доирасида эканига келишдик. Буларнинг барчаси бир овоздан қўллаб-қувватланди”, - деди у.

Хабарда 18 декабрь куни Нью-Йоркда ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида Сурияга кўмак гуруҳининг навбатдаги учрашуви ташкил этилиши маълум қилинди.

Top