10:16 / 17.12.2015
8069

АҚШда 9 ёшли фарзандини очидан ўлдирган ота-онага 40 ва 42 йиллик қамоқ жазолари тайинланди

Пенсильвания штати суди ўз фарзандларининг очидан ўлишини таъминлаган жуфтликка ҳукм эълон қилди. 16 декабрь куни Харрисбург шаҳридаги суд якунида, судья Жон Черри томонидан ўқилган ҳукмга кўра бу оила бошлиқларига узоқ йиллик қамоқ жазолари тайинланган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилди.

Хабар қилинишича, 39 ёшли ота Жарред Татко 42 йилга, унинг 40 ёшли рафиқаси Кимберли 40 йилга озодликдан маҳрум этилган. Улар жазони 20 йилгача муддатидан олдин озодликка чиқмаслик шарти билан ўташади.

Бундан олдинроқ, эр-хотинлар узоқ вақт давомида ногирон фарзандини (бола аутизм билан оғриган) овқат бермаган ҳолда, алоҳида хонада сақлашганини ҳамда унга хонани тарк этишни тақиқлашганини тан олишганди.

9 ёшли кичик Жарред Татколар оиласидаги 6 фарзанддан бири бўлган. Болаларнинг 5 нафарида руҳий хасталик белгилари бўлган. Жарред ўлимидан олдин 8 кг вазн йўқотган.
Полиция 2014 йилнинг августида қўшниларнинг чақирувига биноат Харрисбургдаги бу оила истиқомат қилувчи уйга етиб келишганида, ёпиқ хонадан Жарреднинг жасадини ва унинг ёнидаги очдан ўлиш арафасидаги 10 ёшли опасини топишган. Қизчанинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Top