15:16 / 17.12.2015
7219

ОАВ: Россия телеканаллари Қозоғистондан чиқиб кетиши мумкин

2015 йил октябрида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланган “Телерадиоузатиш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар муносабати билан Россия телеканаллари бу давлатдаги фаолиятларини тўхтатиши мумкин. “Коммерсантъ” газетасининг ёзишича, Россия расмийлари ва телеканаллар вакиллари Қозоғистон мутасаддилари билан қоидаларни юмшатиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Ўзгартишлар 2016 йилнинг 1 январидан кучга киради. Улар хорижий каналларда реклама жойлаштиришни тақиқлайди, бу эса амалда Россиянинг кўпчилик телеканалларининг ретрнасляциясига имкон қолдирмайди. Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 январидан барча хорижий телеканаллар Қозоғистон ҳудудида ўз ваколатхонасини очишига тўғри келади, чет эл давлат структураларига уйғунлаштирилганлари эса Қозоғистон ваколатхонаси устав капиталининг 20 фоизидан ортиғига эга бўлолмайди.

Айни пайтда Қозоғистонда чет эл каналларига тақиқ ишламоқда, шу боис Россия телеканаллари ўзларининг хорижий дастурларини кабель тармоқлари орқали тарқатмоқда. Бундай тизим бўйича “Первый канал”, ВГТРК (“Россия 24”, “Россия К”, “РТР-Планета”), НТВ, Russia Today ва РЕН ТВ ишламоқда.
Россия телеканаллари вакиллари Назарбоевга хат йўллаб, уларнинг бизнесини “йўқ қилаётган” ўзгартишларни юмшатишни илтимос қилмоқда.

Улар рекламани эфирдан кесиб олиш харажатларидан хонавайрон бўлишларини, лекин шунда ҳам рекламадан бутунлай қутулиб бўлмаслигини таъкидламоқда.
Россия телеканалларидан ташқари, Қозоғистонда Discovery, Viacom ва Fox каналлари ҳам ишламоқда. Улар ҳам рекламани бундай қисқа муддатда узиб ташлай олмайди, негаки Қозоғистон билан пайтда дастурлар бошқа давлатларга ҳам узатилади.

Top