16:03 / 17.12.2015
9959

Путин кейинги йили Украина билан муносабатлар ёмонлашиши мумкинлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин бугун, 17 декабрь куни, ОАВ вакиллари иштирокида катта матбуот анжумани ўтказмоқда. Қарийб 1 400 журналист иштирокидаги тадбир Халқаро савдо марказида бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Россиянинг барча марказий каналлари орқали эфирга узатилмоқда.
Украина ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Путин икки давлатнинг иқтисодий муносабатларини 2016 йилда янада кескинлашиши мумкинлигини айтди.

“1 январдан, афсуски, Украина билан иқтисодий муносабатларнинг ёмонлашишини кутмоқдамиз, негаки Украина билан МДҲ эркин савдо зонаси аъзоси сифатида ишлашни тўхтатиш ҳақида қарор қилишга мажбур бўламиз”, - таъкидлади Россия раҳбари.

Top