22:46 / 17.12.2015
3545

Samsung 128 Гб ҳажмли Pro Plus хотира картасини намойиш қилди

Samsung компанияси 128 Гб ҳажмли, юқори тезликдаги Pro Plus хотира картасини намойиш қилди. Янги моделнинг ўқиш ва ёзиш тезлиги мос равишда 95 ва 90 Мб/секундни ташкил қилади.

Ўқиш-ёзишнинг юқори тезлиги биринчи навбатда қимматбаҳо смартфонлар эгаларида қизиқиш уйғотади. Samsung’нинг охирги авлоддаги флагман смартфонлари эгалари бу картадан фойдалана олишмайди, чунки уларда microSD учун слот мавжуд эмас.

Pro Plus қаторида 32 ва 64 Гб ли хотира карталари мавжуд. Улар 2015 йил майида савдога чиқарилган. Бу сериядаги барча хотира карталари намлик, рентген нурланиш ва магнит майдони таъсиридан ҳимояланган ва ҳароратнинг кенг диапазонларида ишлай олади.

128 ГБли Samsung Pro Plus хотира карталари АҚШда 200 доллардан сотувга чиқарилади.

Top