23:48 / 17.12.2015
7983

Столтенберг: Путин рус қўшинининг Украина шарқида мавжудлигини шахсан ўзи тан олди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия президенти Владимир Путин рус қўшинининг Украина шарқида мавжудлигини тан олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

“Россия президенти бугун Украина шарқида ҳарбий муаммоларни ҳал этувчи аниқ одамлар борлигини ўзи тан олди. Биз ўша одамларни “ҳарбийлар” деб атаймиз”, — деб таъкидлади Столтенберг.

Унинг сўзларига кўра, шунинг учун Россияда Минск келишувини бажариш масъулияти юкланган.

Top