09:25 / 18.12.2015
8865

"Челси" раҳбарияти Моуриньо ишдан бўшатилишининг асосий сабабини айтди

"Челси" жамоаси Жозе Моуриньонинг ишдан бўшатилишига асосий сабабни келтирди.

Лондонликлар жамоасининг спорт директори Майкл Эменалонинг айтишича, Моуриньо жамоа футболчилари билан муносабатларини яхши йўлга қўя олмагани ва яхши муҳитни шакллантира олмагани учун истеъфога чиқарилган.

17 декабрь куни "Челси" раҳбарияти жамоа натижаларининг ёмонлашгани туфайли Моуриньо билан шартномани томонларнинг розилиги асосида бекор қилганди.

"Бу қарор жамоа манфаатлари йўлида қабул қилинди. Моуриньонинг жамоа учун қилган хизматларини юксак даражада қадрлаймиз. Аммо ҳозирда "Челси" ўзига ярашмаган ўринда турибди ва жамоа бу ночор вазиятдан қутилиши керак. Бундай ёмон натижаларга мураббий ва футболчилар орасидаги муносабатларнинг совуқлашгани ҳам сабаб бўлмоқда. Биз муҳим қарор қабул қилиш кераклигини англадик. Жамоа хўжайинига бу мураббий билан хайрлашиш осон бўлгани йўқ", дейди у.

Англия чемпионатининг 16 туридан кейин "Челси" 15 очко тўплаган ҳолда 16-ўринда турибди. Жамоани "хавфли ҳудуд"даги (Чемпионшипга тушиб кетиш хавфи мавжуд ўринлар) "Норвич"дан бир очко ажратиб турибди.

57 ёшли бу мутахассис 2004 йилдан 2007 йилгача ҳам жамоани бошқарганди. У 2013 йилда Лондонга қайтди ва ўтган мавсумда "Челси"га Англия чемпионати ва Лига кубогида ғолибликни олиб берди.

"Челси" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди

"Челси" Моуриньога муддатидан олдин шартномани бузгани учун 12 млн фунт товон пули тўлайди

"Челси"ни мавсум охиригача Гуус Хиддинк бошқариб туради

Рамон Кальдерон: Моуриньо "Реал"га қайтиши мумкин

Линекер Моуриньонинг бўшатилишига ҳазиломуз муносабат билдирди

Кэмерон Моуриньонинг ишдан бўшатилишидан афсусдалигини билдирди

Кларксон Моуриньони Amazon`да ишлашга таклиф этди

Моуриньонинг ҳаётидаги энг ёмон мавсум. Унинг ҳайдалишига кимлар сабабчи бўлди?

Top