11:33 / 18.12.2015
2695

Карнейро январь ойида "Челси"га қайтиши мумкин

"Челси" жамоасини собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо билан зиддият туфайли тарк этган шифокор Ева Карнейро янги йилда эски жамоасига қайтиши мумкин. Sky Sports нашри хабарига кўра, Моуриньонинг ишдан бўшатилиши ортидан Карнейро ишга қайтиши кутилади.

"Челси" раҳбарлари мураббий ва шифокорнинг муносабатлари жамоадаги муҳитни бузган деб ҳисобламоқда ва шифокорнинг қайтиши муҳитни яхшилашига умид билдирилмоқда.

Айни дамда Карнейро ишсиз бўлиб, “Челси” машғулотлари базаси яқинида истиқомат қилмоқда.

Аввалроқ шифокорнинг адвокатлари уни “Челси”га қайтиб ишга олишларини талаб қилиб чиқишди.

Томонлар бу борада 6 январь куни учрашишлари айтилган. "Челси" эса бу ихтилофнинг тезроқ ҳал қилинишини истайди.

Ева Карнейро Моуриньони судга беради

Ева Карнейро ўзини "Челси"га қайтаришларини талаб қилмоқда

Top