10:01 / 18.12.2015
5691

LG G Flex 2 смартфони ўзига хослигининг 7 сабаби

Сўнгги вақтларда мобил технологиялар мутахассислари томонидан смартфон ишлаб чиқарувчилари лол қолдиролмаётганликлари тўғрисидаги фикр тез-тез қулоққа чалиниб турибди. Гап биз ғаройиб ишланмаларга кўникиб қолганлигимизда эмас, чунки ҳақиқатан ҳам ҳайрон қолдириш эндиликда у қадар осон бўлмай қолди.

G Flex 2 нинг ўзига хослиги нимада? Нима учун мазкур аппарат премиум имкониятлар тўпламига эга бўлган ўта ишончли ва максимал даражадаги кучли смартфон истагида бўлганлар учун қизиқарли ечим ҳисобланади?

1. Юқори даражадаги эгилувчанлик. Тушириб юбордингиз ёки кутилмаган ҳолда босиб олдингиз... Ҳавотирга тушманг! G Flex 2 бундай босимлар билан муваффақиятли тарзда кураша олади. Смартфон конструкцияси унинг “эгилувчан” деган номини бутунлай оқлайди. Эгилувчанлик даражаси осон ҳаракатлар билан экранни бироз қавариқ ҳолга келитириш имконини беради, мослашувчан экранни эса болғадан ташқари ҳеч нарса билан синдириб бўлмайди. Эндиликда сенсордаги дарз кетишлар ёки қўлдан тушириб юбориш натижасида юзага келадиган бошқа шикастланишлар туфайли доимий равишда янги смартфон сотиб олишингизга тўғри келмайди.

2. Ўзини-ўзи қайта тикловчи қобиқ. Корпуснинг чизиқлар кўринишидаги шикастланишлари сизга танишми? Албатта. G Flex 2 билан сиз улар ҳақида унутасиз. Сиз уни ҳатто жилвир қоғоздан ишланган қоплама (чехол из наждачной бумаги)да сақлашингиз ҳам мумкин, икки дақиқа давомида қурилмага дам берилиши майда шикастларни бартараф этиш учун кифоя қилади. Ғаройиб технология - ҳимоя қобиғининг ўз-ўзини қайта тикланиш сирини LG муҳандислари ҳали маълум қилишмаган.

3. Эгилган дизайн. Бу нафақат энг замонавий дизайнерлик ечими, балки оптимал даражадаги эргономикадир. Эндиликда сиз эшитиш ёмон бўлганида динамик ва микрофоннинг жойлашувига мослашишингизга тўғри келмайди, G Flex 2’да улар сўзловчи учун ҳам, тингловчи учун ҳам энг қулай ўринда жойлашган. Оддий стационар телефон трубкалари бироз эгилган шаклда эканлиги бежиз эмас.

4. 13 МП OIS+ лазер автофокусли камера. G Flex 2 смартфонида бугунги кунда энг яхши ҳисобланган мобил камералардан бири ўрнатилган бўлиб, у LG смартфонларининг фотография борасидаги барча янги имкониятларидан фойдалана олади. 13 мегапиксель, OIS+ оптик мувофиқлаштирувчи тизим, лазерли автофокус, дисплейнинг исталган нуқтасига босилганида суратга олиш, мульти суратга олиш – буларнинг бари сизнинг шинавандалар сифатли фотографиясидан қанчалик узоқ бўлишингизга қарамай, суратларингизга аъло даражадаги сифатни тақдим этади.

5. Юқори самарадорлик. Саккиз ядролик процессор сизни смартфон самарадорлиги борасидаги бош оғриқларидан халос этади. Кундалик оддий иловаларни айтмаса ҳам бўлади, G Flex 2 оғир софт ва сифатли графикадаги ўйинларни ҳам максимал даражада тезкорлик билан ишга тушира олади.

6. Шўнғиш эффекти. Бу G Flex 2’нинг энг муҳим ва ғаройиб афзалликларидан, бу эса видео томоша қилинаётганида смартфоннинг эгилган шаклидир. Бу ерда эгилган плазмали телевизорларда бўлган принцип амал қилади, яъни кадрда содир бўлаётган воқеалар сизни барча томондан ўраб олиб, реал содир бўлаётгандек туйилади.

7. Совринлар. LG G Flex смартфони технологик дизайн соҳасидаги барча халқаро катта мавқега эга совринларни қўлга киритди. Дастлаб iF Design Awards, кейин эса Red Dot Awards. Булар соҳага оид учта асосий мукофотларнинг иккитасидир.

Шундай экан, бугунги кунда мазкур смартфон гаджетлар даражасида ўз эгаси мавқеини намойиш этувчи, шу билан бирга замонавий смартфонлар техник имкониятлар тўпламини тақдим этиши мумкин бўлган энг яхши ечимдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top