18:22 / 18.12.2015
5274

Ноёб Land Rover Defender автомобили 549 минг еврога сотилди

Икки миллион нусхада чиқарилган ноёб йўлтанламас Land Rover Defender Bonhams савдо уйида ташкил қилинган аукционларда сотилди. Автомобилнинг якуний суммаси 400 минг фунтни ташкил қилган (эквивалент нархи 549 минг евро). 

Autocar нашрининг хабар беришича, савдо 20 минг фунтдан (27 минг евро) бошланган ва тез орада 200 минг (274 минг евро) фунтлик довонни босиб ўтган. 400 минг фунтлик таклифни Defender маркаси учун номи маълум қилинмаган қатарлик харидор томонидан берилган.

Аукциондаги машиналар сотувидан тушган даромаднинг барчаси хайрия мақсадида сарфланган. Маблағнинг маълум қисми «Халқаро қизил хоч ва қизил яримой жамияти» (IFRC) ва ҳайвонларни муҳофаза қилишга қаратилган Born Free Foundation жамғармаси ҳисобига ўтказиб берилган.

Land Rover икки миллион нусхадаги Defender маркасини июнь ойида тақдим этганди. Компания Defender маркали йўлтанламасни 67 йилдан буён чиқариб келган ва декабрь ойидан бошлаб мазкур моделни ишлаб чиқариш тўхтатилганди.

Top