17:42 / 18.12.2015
2548

Тожикистонда керакли вақтда бутун мамлакат бўйлаб интернет ва мобил алоқанинг чеклаб қўйилиши қонунийлаштирилди

Тожикистон парламентининг юқори палатаси депутатлари 18 декабрь куни кўриб чиққан “Террорчиликка қарши кураш тўғрисида”ги қонун “икс” соатларида бутун мамлакат бўйлаб интернет ва мобил алоқанинг чеклаб қўйилишини қонунийлаштирди.

Тожикистон президенти ижроия девони раҳбари, сенатор Бахтиёр Худоёрзода ўз чиқишида хабар қилишича, миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси аксилтеррор операциялари ўтказилаётган ҳудудларда электрон алоқа воситаларини чеклаб қўйиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, керакли пайтда бу чекловни бутун мамлакатга жорий қилиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Мамлакатда охирги йилларда ўтказилган ҳарбий операциялар чоғида мобил алоқа бир неча марта узиб қўйилган, аммо бунинг сабаби аниқ тушунтирилмаган. Эндиликда бу нарса қонун билан белгиланди.

Top