22:16 / 19.12.2015
5003

Арманистон ва Озарбайжон президентлари Қорабоғ масаласини муҳокама қилдилар

Арманистон ва Озарбайжон президентлари Серж Саргсян ва Илҳом Алиев ЕХҲТнинг Минск гуруҳи раислари воситачилигида Бернда музокаралар ўтказишди. Бу ҳақда Арманистон президентининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Музокаралар пайтида ихтилоф ҳудудида кескинликни камайтиришга қаратилган қадамлар ҳамда муаммони ҳал қилишда олдинга силжишнинг имкониятлари муҳокама қилинди”, деб айтилмоқда хабарда.

Парижда ўтказилиши режалаштирилган учрашувни Швейцарияда ўтказиш ҳақидаги қарор Париждаги терактлардан кейин давлат раҳбарлари хавфсизлигини таъминлаш мақсасида қабул қилинди.

Top