09:19 / 19.12.2015
4314

ESPN: Моуринью “Манчестер Юнайтед”га мураббийлик қилмоқчи

Куни-кеча “Челси”даги мураббийлик лавозимидан бўшатилган Жозе Моуринью “Манчестер Юнайтед”га мураббийлик қилишни истамоқда.

Портагулиялик мутахассиснинг вакиллари бу йўналишда ишни бошлаб юбордилар. Моуриньюнинг жамоага келиши эҳтимоли манкунианликлар раҳбарияти томонидан фаол муҳокама қилинмоқда: баъзилар уни муносиб номзод деб ҳисобласалар, бошқалар эса португалиялик тарғиб қиладиган футбол “МЮ”га тўғри келишига шубҳа билдиришмоқда.

Маълум қилинишича, “МЮ” раҳбарияти Луи ван Гал ўзининг шартномасини 2017 йилгача ишлай олиши борасида шубҳа билдиришмоқда.

“МЮ” вакиллари “Бавария” бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан боғланишди, бироқ унга яна бир Манчестер клуби – “Манчестер Сити” асосий даъвогар бўлмоқда.

Top