17:32 / 19.12.2015
12669

ИИВ: Тошкент ИИББ яқинида портловчи модда ўрнатилган машина қолдирилгани ҳақидаги мишмишлар асоссиз

Тошкент ИИББ яқинида портловчи модда ўрнатилган машина қолдирилгани ҳақидаги мишмишлар ҳақиқатга мос келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ террорчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи подполковник У. Муродов маълумот берди.

“Шу фактни қайд қилиб ўтмоқчиманки, умуман ва хусусан олганда мамлакатдаги вазият бирор-бир асосли хавотирга сабаб бўлиши мумкин эмас, чунки криминоген вазият даражаси ишончли назорат остида бўлиб турибди.

Ватандошларимиз ва қадимги меҳмондўст заминимиз меҳмонларини тинчлантирмоқчиман – ҳуқуқ-тартибот органлари аҳоли, маҳалла фаоллари, ёшлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ҳуқуқни ва одамларнинг фаровонлигини ҳеч ким бузмаслиги учун қўлидан келган ҳамма ишни қилмоқда.

Пойтахтда, Тошкент шаҳар ИИББга яқин ҳудудда кимдир ИШИД байроғини осиб кетгани ва гўёки автотураргоҳда портловчи модда ўрнатилган машинанинг топилгани ҳақидаги мишмишлар, айтиш мумкинки, ғийбатлар ўз ҳаракатлари билан таҳлика ва қўрқув келтириб чиқараётганини тушунмаётганлар томонидан тарқатилмоқда”, - таъкидлади у.
“Бундай мишмишлар асоссиз, улар жамоатчиликка қарши қаратилган ва қатъиян бартараф қилинади”, - қўшимча қилди ҳуқуқ-тартибот ходими.

Шунингдек, У. Муродов, вазиятдан фойдаланган ҳолда, фуқароларга мурожаат қилиб, уларни провокацияларга учмасликка, бу каби мишмишларга эътибор бермасликка чақирди.

Top