21:19 / 19.12.2015
2927

Индонезия соҳиллари яқинида 100 йўловчиси бор кема чўкиб кетди

Индонезия соҳиллари яқинида бортида 100 йўловчи бўлган кема чўкиб кетди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бироқ маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, кема бортида 122 киши бўлган. Улардан 19 нафари болалар бўлгани айтилмоқда.
Кема Сулавеси ороли яқинида фалокатга учраган. Фалокат сабаблари ҳозирча номаълум.

Top