15:09 / 19.12.2015
3967

NBC Sports: Фабрегас ва Азар Моуриньо истеъфосининг асосий ташаббускорлари бўлган

“Челси” футболчилари Франсеск Фабрегас ва Эден Азар жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфосининг асосий ташаббускорлари бўлган. Бу ҳақда воқеа билан таниш бўлган манбага асосланиб, NBC Sports хабар берган.

Айтилишича, Фабрегас жамоа раҳбариятига Моуриньо ва унинг қилиқларидан шикоят қилган.

Жамоанинг энг кўп маош оладиган футболчилари Моуриньо истеъфосини сўрагани жамоа раҳбариятини ушбу қарорга келишига ундаган.

Шунингдек хабарда 52 ёшли мутахассис “Челси”нинг сўнгги омадсиз натижалари сабабли бир неча ҳафта давомида жамоа ички муҳитидаги кескин ҳолат билан курашган. 

Top