20:34 / 19.12.2015
11015

Туркия ва Европа Россиянинг узоқ ҳарбий авиацияси учун осмонини ёпди

Россия ҳарбий-коинот кучлари узоқ авиацияси қўмондони ўринбосари Анатолий Коновалов Европа ва Туркия давлатлари ИШИД позицияларига зарба бераётган Россиянинг узоқ авиацияси учун ўз ҳаво ҳудудини ёпганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Шу сабабли учувчилар Европани четлаб ўтишга мажбур бўлмоқдалар.

“Оленегорск – бизнинг энг шимолий аэродромимиз бўлиб, у манзилга эришишга ва ҳавода ёқилғи қуйишга имкон беради. Топшириқларни бошқа вариант бўйича бажариш имкониятини истисно қилган баъзи вазиятлар бўлди. Европа ҳам, Туркия ҳам ўтказмади”, деб айтмоқда Коновалов.

Коноваловнинг таъкидлашича, ҳаттоки шундай шароитларда ҳам узоқ авиация ўз олдига қўйилган топшириқларни бажара олишга қодирлигини исботлади.

Top