19:06 / 20.12.2015
9367

Абдулазиз Камилов Остонага йўл олди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2015 йилнинг 21 декабрь куни Остона шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти хабар бермоқда.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва ЕИ Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакилининг учрашуви кун тартибидан турли соҳалардаги минтақалараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.

Top